Пятница, 04 12 2020
Войти Регистрация

Login to your account

Username *
Password *
Remember Me

Create an account

Fields marked with an asterisk (*) are required.
Name *
Username *
Password *
Verify password *
Email *
Verify email *
Captcha *

Ўзбекистон ва Беларус ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишлаб почта маркаси муомалага чиқарилди

  • Среда, 05 декабря 2018 11:11

Минск – 29 ноябрь куни Минск шаҳрида Ўзбекистон ва Беларус ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 25 йиллигига бағишлаб почта маркаси муомалага чиқарилди. Бу ҳақда Turon24га Беларуснинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.

Марка Александр Непогодин номидаги Бобруйск босмахонасида тайёрланган. Тиражи – 48 минг дона. Марка ва купонни тайёрлашда қизил рангдаги метал фолга билан ҳал бериш технологиясидан фойдаланилгани сабабли маркалар рангдор чиққан, марка марказида Ўзбекистон ва Беларуснинг давлат герблари ёнма-ён жойлаштирилган. 

Минск шаҳридаги 1-почта алоқаси бўлимида почта маркаларини муомалага чиқариш маросими ҳам ўтказилди. Бунинг учун ичига хат солинган конвертга янги почта маркаси ёпиштирилиб, конверт устига “Биринчи кун” деган ёзув билан махсус тамға урилди. Шу тариқа икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка бағишланган почта маркаси ўзининг саёҳатини бошлади. 

Ўзбекистон ва Беларус ўртасида дипломатик алоқалар 1993 йил 21 январда ўрнатилган.

 

turon24.uz

Прочитано 3391 раз